ҚР Президентининг ёрдамчиси Руслан Желдибай Тошкентда Саида Мирзиёева билан учрашди
Ўзбекистон Президентининг қизи, Президентнинг биринчи ёрдамчиси Саида Мирзиёева Instagramдаги саҳифасида Қозоғистон Президентининг ички сиёсат ва коммуникациялар бўйича ёрдамчиси Руслан Желдибай билан учрашгани ҳақида ёзди, деб хабар беради Kazinform.

“Бугун “Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари” мавзусидаги халқаро илмий анжуманда иштирок этиш учун Тошкентга келган Қозоғистон Республикаси Президентининг ички сиёсат ва коммуникациялар бўйича ёрдамчиси Руслан Желдибай билан учрашдик. Марказий Осиё жадидларининг мамлакат халқларини жипслаштиришдаги ўрни, бунёдкорлиги, минтақанинг ҳар томонлама ривожланишига қўшган ҳиссаси ҳақида фикр алмашдик. Биз Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги дўстона муносабатларни барча соҳаларда янада мустаҳкамлаш масалаларини атрофлича муҳокама қилдик”, – деди Саида Мирзиёева.


