12:18, 19 Январь 2024 | GMT +5
ҚР Президентининг ташрифи ҳамкорлигимизнинг стратегик аҳамиятини кўрсатади – Жоржа Мелони
ASTANA. Kazinform – Италия Вазирлар кенгаши раиси Жоржа Мелони Instagramдаги саҳифасида Қасим-Жомарт Тоқаев билан учрашуви ҳақида пост эълон қилди.

“Бугун мен Қозоғистон Республикаси Президентини @tokayev_online Палаццо Кижида қабул қилганимдан хурсандман. Унинг ташрифи ҳамкорлигимизнинг стратегик аҳамияти ва халқларимиз ўртасидаги муносабатларнинг юксак даражада эканини кўрсатади. Кўплаб стратегик тармоқлар бўйича ўзаро манфаатли англашувнинг муҳим баённомалари алмашинуви ва қўшма декларациянинг қабул қилиниши Қозоғистон ва Марказий Осиё билан шерикликни ривожлантириш ва алоқаларни мустаҳкамлаш истагидан далолатдир”, – деб ёзди Италия Вазирлар Кенгаши Раиси.
Посмотреть эту публикацию в Instagram