ҚР Президентининг Сингапурга ташрифи доирасида 6 та муҳим ҳужжат имзоланди
ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Сингапур Республикасига давлат ташрифи доирасида қуйидаги давлатлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзоланди.

1. Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Сингапур Республикаси Ҳукумати ўртасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича англашув меморандуми;
2. Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Сингапур Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўртасида ўзаро англашув меморандуми;
3. Қозоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Сингапур Республикаси Адлия вазирлиги ўртасида интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум;
4. Қозоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Сингапур Республикаси Адлия вазирлиги ўртасида ҳуқуқий ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми;
5. Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазирлиги ва Сингапур Республикаси Таълим вазирлиги ўртасида олий таълим соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум;
6. Қозоғистон стандартлаштириш ва метрология институти ва Enterprise Singapore ўртасида Сингапур стандартларини тарқатиш ва таржима қилиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битим.