ҚР Президентининг Пекиндаги чиқиши Хитойнинг етакчи ОАВлари томонидан жонли эфирда намойиш этилди

ҚР Президентининг Пекиндаги чиқиши
Фото: Видеодан олинган кадр

Бугун Пекинда “Бир макон, бир йўл” III юқори даражадаги форуми бошланди. У ХХР раиси Си Цзиньпин томонидан илгари сурилган, Хитой ташаббусининг ўн йиллиги муносабати билан бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Kazinform.

Форумда биринчи бўлиб Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, сўнгра Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Токаев сўзга чиқди.

ҚР Президентининг Пекиндаги чиқиши
Фото: Видеодан олинган кадр

Қасим-Жомарт Тоқаев нутқини хитой тилида бошлаб, рус тилида давом эттирди.

Давлат раҳбарининг хитой тилидаги нутқи “Бир макон, бир йўл” III юқори даражадаги форуми иштирокчиларида олқишларга сабаб бўлди.

Таъкидлаш жоизки, Қозоғистон Президенти нутқи халқаро телеканаллар ва Хитой марказий телевидениеси орқали бутун дунёга намойиш этилди.

ҚР Президентининг Пекиндаги чиқиши
Фото: Видеодан олинган кадр

Форумнинг асосий мавзуси – “Бир макон, бир йўл”нинг сифатли қурилиши, умумий тараққиёт ва фаровонликка ҳамкорликда етиш”.

Хитой ташаббуси Осиё, Африка ва Европани қуруқлик ва денгиз орқали боғлайдиган транспорт йўлакларини ривожлантириш, шунингдек, мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган глобал стратегик лойиҳадир.

Сўнгги хабарлар
telegram