ҚР Президентининг Фармони билан бир қатор фуқароларга давлат мукофотлари топширилди

Қозоғистон Республикаси Президентининг фармонига кўра, Қозоғистоннинг нефть-газ, ижтимоий-гуманитар ва ишлаб чиқариш соҳаларида хизматларини кўрсатган бир қатор фуқаролар давлат мукофотлари билан тақдирланди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Ақорда матбуот хизматига таяниб.

ҚР Президентининг Фармони билан бир қатор фуқароларга давлат мукофотлари топширилди
Фото: akorda.kz

Давлат раҳбарининг “Қозоғистон Республикасининг давлат мукофотлари билан мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони билан:

Қозоғистон Республикасининг нефть ва газ саноатини ривожлантиришдаги улкан ютуқлари, шунингдек, жамоат-сиёсий фаолиятдаги ажойиб меҳнатлари учун юқори дажали «Қазақстанның Еңбек Ері» унвони берилиб, махсус белги – Олтин юлдуз давлат ва жамоат арбоби Измухамбетов Бақтиқожа Салахатдинулига топширилсин;

Қозоғистон Республикасининг ижтимоий-гуманитар ривожланишидаги улкан ютуқлари учун юқори дажали «Қазақстанның Еңбек Ері» унвони берилиб, махсус белги – Олтин юлдуз ва “Отан” ордени Семей шаҳридаги “7-сон умумий таълим мактаб-лицейи” КДМ ўқитувчиси Шукежанова Алма Сайдахметқизига топширилсин;

Ишлаб чиқариш фаолиятидаги алоҳида меҳнати учун юқори дажали «Қазақстанның Еңбек Ері» унвони берилиб, махсус белги – Олтин юлдуз ва “Отан” ордени Қизилўрда вилояти, “Тан ЛТД” МЧЖ директори Шағиртаев Имамзада Қуанишбайулига топширилсин.

Республика байрами арафасида ҚР Президенти Фармони билан бир гуруҳ фуқаролар давлат мукофотлари билан тақдирланди

Миллий байрам – Республика куни арафасида ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Фармонига кўра, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий, маданий-маънавий ривожлантиришга, халқлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси ва жамиятдаги фаол хизмати учун бир гуруҳ фуқаролар давлат мукофотлари билан тақдирланди. Улар орасида ишлаб чиқариш, тадбиркорлик, таълим, соғлиқни сақлаш соҳаларининг таниқли вакиллари, ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, спортчилар, меҳнат фахрийлари, маданият ва фан арбоблари бор.

«Қазақстанның Еңбек Ері» унвони Қозоғистон Республикасининг нефть ва газ саноатини ривожлантиришдаги улкан ютуқлари учун давлат ва жамоат арбоби, Парламент Мажилиси депутати Б.Измухамбетовга, мамлакатни ижтимоий-гуманитар ривожлантиришдаги улкан ютуқлари учун Семей шаҳри, “7-сон умумий ўрта таълим мактаб-лицейи” КДМ ўқитувчиси А. Шукежановага ва ишлаб чиқаришдаги беқиёс меҳнати учун Қизилўрда вилояти “Тан ЛТД” масъулияти чекланган жамияти директори И.Шағиртаевга берилди.

“Отан” ордени билан рассом А.Ақанаев, таниқли шоир, айтиш санъати ривожига алоҳида ҳисса қўшган арбоб Ж.Ерманов тақдирланди.

І даражали «Барыс» ордени билан меҳнат фахрийлари М. Айимбетова ва С. Тиесов, Қонаев шаҳар А. Жубанов номидаги 5-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Н. Ли, телевидения фахрийси Л. Сейитов, ІІ даражали «Барыс» ордени билан жамият ва давлат арбоби А.Бектаев, «KAZGOR» дизайн академияси биринчи вице-президенти Т.Ералиев, меҳнат фахрийси О.Рахманбердиев, ІІI даражали «Барыс» ордени билан Абай вилояти жамоатчилик кенгаши раиси М.Айнабеков, Ш.Уалиханов номидаги Кўкшетау университети кафедра мудири С.Аяғанов, эркин кураш бўйича хизмат кўрсатган спорт устаси И.Байрамуков, “Қозоғистон халқига” жамоат ижтимоий фонди раиси Б.Жамишев, жамият арбоби А.Жолшибеков ва меҳнат фахрийси С.Қиримқуловлар тақдирланди.

Бундан ташқари, “Парасат” ордени таниқли фан, маданият ва маърифат арбоблари, саноат соҳаси вакилларига берилди:

Улар орасида Талдиқорған “Қайнар-АКБ” МЧЖ директорлар кенгаши раиси Қ.Ажмағанбетов, “Қозоқ тили” халқаро жамияти вице-президенти Г.Анес, М.Оспанов номидаги Ғарбий Қозоғистон тиббиёт университети профессори Б.Жолдин, Нишонга отиш бўйича миллий терма жамоа бош мураббийи О.Довгун, Темиртау шаҳар “Она ва бола маркази” директори С.Лохвицкий, Атирау вилоят фахрийлар кенгаши аъзоси М.Ғабдисалимова ва Ғ.Мусирепов номидаги болалар ва ўсмирлар учун Давлат академик қозоқ театри актёри У.Нусипали каби фуқаролар бор.

Давлат раҳбарининг фармойиши билан жорий йилдан бошлаб миллий бирликни мустаҳкамлаш ва жамоат тинчлигини таъминлашдаги самарали меҳнати учун «Ел бірлігі» ордени тайинланди:

«Ел бірлігі» ордени билан илк бор Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси профессори А.Башмаков, Республика дунган этник-маданий бошқармаси назорат кенгаши раиси Л.Буларов, Республика тожик этник-маданий маркази раиси А.Исмоилов, Қозоғистон корейслари уюшмаси васийлик кенгаши аъзоси Р.Ким, «Deutsche Allgemeine Zeitung» республика немис газетаси бош муҳаррири О.Клименко, "Вайнах" Қозоғистон чеченлар ва ингушлар уюшмаси" юридик шахслар уюшмаси ҳамраиси А.Мурадов, “Дўстлик” “Қозоғистон Республикаси ўзбек этник-маданий жамоат бирлашмалари ассоциацияси” юридик шахслар бирлашмаси раиси ўринбосари Т.Нишанбаев тақдирланди.

Жорий йилдан бошлаб фахрий мукофотлар қаторига «Қазақстанның халық жазушысы» ва «Қазақстанның халық әртісі» унвонлари қўшилди:

Т.Абдикули, С.Елубаев, Б.Нуржекеев, С.Сматаев, А.Аширов ва Л.Шашкова «Қазақстанның халық жазушысы» унвонини олдилар. «Қазақстанның халық әртісі» фахрий унвони мамлакатнинг таниқли маданият арбоблари, театр ва кино актёрлари Д.Ахимовга, М.Токаревга ва Д.Ақмолдага, опера хонандалари Ш.Абилов ва Т.Кузенбаевга, таниқли хонандалар Р. Стамғазиевга, Д. Қудайберген ва дўмбрачи А.Улкенбаевага берилди.

Шунингдек, “Миллий кардиожарроҳлик илмий маркази” нотижорат акциядорлик жамияти шифокори С.Андосова, “М.Қозибаев номидаги Шимолий Қозоғистон университети” НАЖ профессори А.Плешаков, «Шыңға өрлеу» ЖФ директори Р.Сипабекова, “Манғистау вилояти ногиронлар спорт клуби” КДМ катта мураббийи Н. Қулишов ва бошқа фуқаролар «Құрмет» ордени билан тақдирланди.

Саноат, транспорт, қурилиш, қишлоқ хщжалиги ва бошқа моддий ишлаб чиқариш соҳаларининг 94 нафар ишчи ва меҳнаткашлари ІІІ даражали «Еңбек Даңқы» ордени билан тақдирланди.

ІІ даражали «Достық» ордени билан «Олға, Петербург» интернет лойиҳаси муаллифи Иван Червинский тақдирланди.

Қозоғистон терма жамоаси футболчилари Асхат Тағиберген, Бахтиёр Зайнутдинов ва Максим Самородовлар «Ерен еңбегі үшін» медалига муносиб деб топилди.

Мурат Есенқабилов ва Талғатбек Толеубаев «Ерлігі үшін» медали билан тақдирланди. Мурат Есенқабилов ёнаётган машинадан 3 нафар аёл ва 5 нафар болани қутқариб қолди, Талғатбек Толеубаев ёнғинни жиловлашда катта жасорат кўрсатди.

Параенгил атлетика бўйича бир неча республика мусобақалари ғолиби Айсули Сулейменовага “Шапағат” медали топширилди.

«Қазақстанның еңбек сіңірген қайраткері» фахрий унвони 31 нафар таниқли фан ва маданият намояндаларига, «Қазақстанның еңбек сіңірген ұстазы» фахрий унвони эса Ақмўла вилояти 4-сонли “Болашақ” вилоят ихтисослаштирилган мактаб-лицей-интернати ўқитувчиси У.Енсебаевага берилди. 143 киши Қозоғистон Республикасининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди.

Ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари ўзларининг ҳарбий ва хизмат вазифаларини намунали бажарганликлари, ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш, мамлакат миллий хавфсизлиги ва мудофаа қудратини мустаҳкамлаш борасидаги фаолияти учун ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари І ва ІІ даражали «Даңқ» орденлари билан, ІІ ва ІІІ даражали «Айбын» орденлари билан, «Ерлігі үшін» ва «Жауынгерлік ерлігі үшін» медаллари билан тақдирланди

Умуман олганда, жорий йилда давлат мукофотлари билан тақдирлашда оддий фуқароларга устувор аҳамият берилди.

Хусусан, тақдирланганлар орасида 298 нафар ўқитувчи ва тиббиёт ходимлари, 259 нафар қишлоқ хўжалиги мутахассислари, 119 нафар меҳнат фахрийлари, 88 нафар ишлаб чиқариш ходимлари бор.

Бу оддий меҳнаткашларнинг мавқеини ошириш, жамиятдаги қадр-қимматини оширишга қаратилган ҳақиқий қадамдир.

Тақдирланганлар рўйхати матбуотда эълон қилинади.

Давлат раҳбарининг Фармони билан 2023 йилги Қозоғистон Республикасининг фан ва техника соҳасидаги Ал-Фаробий номидаги Давлат мукофоти “Қозоғистон Республикасининг атом энергетика саноатини яратиш ва углерод нейтраллигига эришиш стратегиясини амалга ошириш бўйича жаҳон миқёсидаги тадқиқот ва ишланмалар” мавзусидаги иши учун:

“Қозоғистон Республикаси Миллий ядро маркази” хўжалик юритиш ҳуқуқига эга РДК бош директори Эрлан Ғадилетули Батирбеков;

“Қозоғистон Республикаси Миллий ядро маркази” хўжалик юритиш ҳуқуқига эга РДК “Атом энергияси институти” филиали директорининг биринчи ўринбосари Виктор Владимирович Бакланов;

“Қозоғистон Республикаси Миллий ядро маркази” хўжалик юритиш ҳуқуқига эга РДК бош директори ўринбосари Владимир Анатолевич Витюк.

“Қозоғистон Республикаси Миллий ядро маркази” хўжалик юритиш ҳуқуқига эга РДК бош муҳандиси ўринбосари Денис Борисович Зарва;

“Қозоғистон Республикаси Миллий ядро маркази” хўжалик юритиш ҳуқуқига эга РДК “Атом энергияси институти” филиали материалшунослик тадқиқотлари бўйича директор ўринбосари Ерболат Тайтўлеуули Қоянбаев;

“Қозоғистон Республикаси Миллий ядро маркази” хўжалик юритиш ҳуқуқига эга РДК бош илмий ходими Мажин Қанапияули Сқақов;

“Қозоғистон Республикаси Миллий ядро маркази” хўжалик юритиш ҳуқуқига эга РДК “Атом энергияси институти” филиали бош илмий ходими Тажибаева Ирина Лашкаровна;

“Қозоғистон Республикаси Миллий ядро маркази” хўжалик юритиш ҳуқуқига эга РДК “Атом энергияси институти” филиали термоядровий тадқиқотлар бўлими бошлиғи Бауиржан Жамбилули Шектибаевга топширилди.

Сўнгги хабарлар