ҚР Президенти жаҳон бозоридаги вазият ўзгариши муносабати билан йиғилиш ўтказди

ASTANA. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев ҚР Бош вазири Олжас Бектенов, Миллий банк раиси Тимур Сулейменов ва бошқа расмий шахслар иштирокида йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Ақорда маълум қилди.

Мемлекет басшысы әлемдік нарықтағы жағдайдың өзгеруіне байланысты жиын өткізді
Фото: Ақорда

Унда жаҳон бозоридаги тариф зиддиятлари натижасида энергия ресурслари ва асосий товарлар нархининг пасайиши билан боғлиқ мамлакат иқтисодиётидаги мавжуд вазият кўриб чиқилди.

“Давлат раҳбари Ҳукумат ва маҳаллий ижро ҳокимияти органларига чора-тадбирлар режасини тезроқ якунлаш бўйича топшириқлар берди. Ушбу иш молиявий-иқтисодий инқироз даврида ўсиш суръатларини ва жалб қилинган инвестициялар ҳажмини пасайтиришга йўл қўймасликка қаратилган. Қасим-Жомарт Тоқаев жорий ўта ноқулай вазиятга қарамай, мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш бўйича эълон қилган устувор йўналишлар, жумладан, йирик инфратузилма лойиҳалари, рақамлаштириш ва сунъий интеллектни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ва транспорт-логистика секторини модернизация қилиш ташаббуслари тўлиқ амалга оширилишини таъкидлади”, – дейилдади хабарда.

Президент келаси ҳафтада ушбу масала бўйича навбатдан ташқари йиғилиш ўтказишни режалаштирган.

Сўнгги хабарлар