ҚР Президенти YTO Express компанияси директорлар кенгаши раиси Юй Хуэйцзяони қабул қилди

ASTANA. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев YTO Express компанияси директорлар кенгаши раиси Юй Хуэйцзяони қабул қилди.

Мемлекет басшысы YTO Express басқарма төрағасы Юй Хуэйцзяоны қабылдады
Фото: Ақорда

Учрашувда Давлат раҳбарига «Қазпошта» АЖ ва YTO Express компаниясининг қўшма корхонаси «Qazpost – YTO» МЧЖ фаолияти ҳақида маълумот берилди.

Мазкур лойиҳанинг асосий мақсади Қозоғистон ва Марказий Осиё мамлакатларида замонавий ва самарали курьерлик тармоғини ривожлантиришдан иборат.

Мемлекет басшысы YTO Express басқарма төрағасы Юй Хуэйцзяоны қабылдады
Фото: Ақорда

Жорий йилда Алмати вилоятида саралаш маркази қурилишини бошлаш режалаштирилган. Ушбу объект почта жўнатмаларини етказиб бериш вақтини сезиларли даражада қисқартириш имконини беради. Бундан ташқари, «Qazpost – YTO» МЧЖ саралаш маркази яқинида саноат парки қуриш ниятида.

Учрашув якунида Президент бундай қўшма лойиҳаларнинг стратегик аҳамиятини қайд этиб, улар давлатлар ва халқаро бизнес ўртасидаги самарали ҳамкорликка намуна бўлиши лозимлигига эътибор қаратди.

Сўнгги хабарлар