ҚР Президенти Япония Бош вазирининг махсус маслаҳатчиси Акихиса Нагашимани қабул қилди

ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Япония Бош вазирининг махсус маслаҳатчиси, Вакиллар палатаси аъзоси Акихиса Нагашимани қабул қилди.

президент
Фото: Ақорда

“Қозоғистон Япония билан стратегик шерикликни ривожлантиришга катта аҳамият беради. Икки давлат ўртасида дўстлик ва ўзаро англашувга асосланган яқин ҳамкорлик йўлга қўйилган. Қозоғистон ва Япония бир-биридан узоқда, лекин дўстлигимиз мустаҳкам, деймиз”, – деди Давлат раҳбари.

Қасим-Жомарт Тоқаев давлатлар ўртасида савдо-иқтисодий, сармоявий ва илмий-техникавий алоқаларни кенгайтириш учун салмоқли салоҳият мавжудлигини таъкидлади. Президент Япониянинг Қозоғистон иқтисодиётига киритган сармояси миқдори 8 миллиард доллардан ошганини айтди.

президент
Фото: Ақорда

Шунингдек, Қозоғистон хорижий инвесторлар, жумладан, илғор япон компаниялари учун қулай шарт-шароитлар яратишга тайёр эканини таъкидлади.

Махсус маслаҳатчи Президентга Япония Бош вазири Шигеру Ишибанинг самимий тилакларини етказди, шунингдек, Токио Қозоғистон-Япония кўп қиррали муносабатларини янада жонлантиришга содиқлигини тасдиқлади.

Қасим-Жомарт Тоқаев ва Акихиса Нагашима олий даражадаги сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлаб, савдо, энергетика, транспорт, таълим, маданий-гуманитар соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболларини, шунингдек, иқлим ўзгариши масалаларини муҳокама қилдилар.

Сўнгги хабарлар