ҚР Президенти Янги йилни қандай кутиб олади

ASTANА. Кazinform — ҚР Президентининг маслаҳатчиси – Матбуот котиби Берик Уали Давлат раҳбари Янги йилни қандай нишонлаши ҳақида гапириб берди.

Тоқаев
Фото: Ақорда

– Давлат раҳбари мамлакатимизнинг миллионлаб фуқаролари каби Янги йилни ўз уйида, яқинлари даврасида байрам дастурхонида кутиб олади. Президент Янги йилда хорижга саёҳат ёки дам олишни режалаштирмаяпти. Айтиш мумкинки, Қасим-Жомарт Кемелулининг дам олишга вақти кам. Президент ҳатто байрамларда ҳам ишлайди ва ҳужжатларни кўриб чиқади, - деди Берик Уали.

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг Янги йил табригини Jibek Joly телеканали эфирида кўриш мумкин.

Сўнгги хабарлар