ҚР Президенти янги тайинланган Адлия вазирига қатор топшириқлар берди

ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари ҚР Адлия вазири Ерлан Сарсембаевни қабул қилди, деб хабар беради Ақорда.

Мемлекет басшысы Әділет министрі Ерлан Сәрсембаевты қабылдады
Фото: Ақорда

Президентга адлия органлари фаолиятининг асосий йўналишлари, шунингдек, Давлат раҳбарининг “Адолатли Қозоғистон: ҳуқуқ-тартибот, иқтисодий ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, жамоатчилик оптимизми" мавзусидаги Мурожаатномасини амалга ошириш доирасида вазирлик олдига қўйилган мақсад ва вазифалар ҳақида маълумот берилди.

Қасим-Жомарт Тоқаевга норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш сифатини ошириш, қонун устуворлигини таъминлаш, адолатли ва хавфсиз жамиятни шакллантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Давлат раҳбари ҳуқуқий тизимни мустаҳкамлаш жараёнида фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш муҳимлигини таъкидлади.

Йиғилиш якунида Президент бир қатор топшириқлар берди.

Сўнгги хабарлар