ҚР Президенти Владимир Зеленский билан телефон орқали суҳбатлашди

Зеленский
Фото: akorda.kz

ASTANA. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Украина томонининг ташаббуси билан Владимир Зеленский билан телефон орқали суҳбатлашди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Суҳбат чоғида Украина Президенти Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевга Қозоғистон жамоат ташкилотлари орқали мамлакатига кўрсатилаётган инсонпарварлик ёрдами учун миннатдорлик билдирди. Шунингдек, Давосда (Швейцария) 80 дан ортиқ давлат вакиллари иштирок этган “тинчлик формуласи” учрашуви якунлари, Швейцарияда бўлиб ўтадиган навбатдаги глобал саммитга тайёргарликнинг бориши ҳақида батафсил маълумот берди.

Шу билан бирга, давлат раҳбарлари Қозоғистон ва Украина ўртасидаги гуманитар, савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Сўнгги хабарлар