14:41, 31 Май 2024 | GMT +5
ҚР Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди
ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Россия Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат чоғида томонлар Қозоғистон-Россия ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдилар ҳамда муносабатлар стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳида ривожланиб бораётганини таъкидладилар.
Давлат раҳбарлари савдо-иқтисодий, сармоявий, саноат ва маданий-гуманитар соҳаларда аввал эришилган келишувларни амалга ошириш борасида икки мамлакат ҳукуматларининг мувофиқлаштирилган ҳаракатларини юқори баҳоладилар.
Қасим-Жомарт Тоқаев ва Владимир Путин халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашди ва бўлажак учрашувлар жадвалини ишлаб чиқди.