12:10, 23 Апрель 2024 | GMT +5
ҚР Президенти Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқот қилди
ASTANA. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёев ва қардош Ўзбекистон халқига мамлакатнинг бир қатор ҳудудларида содир бўлган сув тошқинлари муносабати билан ҳамдардлик ва ёрдам учун миннатдорлик билдирди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Президентлар Қозоғистон-Ўзбекистон стратегик шериклигини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, аввал эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар. Томонлар икки томонлама муносабатлар ва минтақавий даражадаги ҳамкорликнинг жадал ривожланишига эътибор қаратдилар.
Шу билан бирга, давлат раҳбарлари минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар.