ҚР Президенти Уммон Султонига табрик телеграммаси йўллади

ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Ҳайсам бин Ториқ Ол Саидни Уммон Султонлиги миллий куни билан табриклади, деб хабар беради Кazinform Ақордага таяниб.

ҚР Президенти Уммон Султонига табрик телеграммаси йўллади
Фото: Ақорда

“Бугунги кунда Уммон жадал ривожланаётган иқтисодиёти ва мустаҳкам сиёсий позициясига эга халқаро ҳамжамиятнинг нуфузли аъзоси ҳисобланади. Минтақавий бирлик, яхлитлик ва тинчликпарварлик байроғи остидаги мамлакат сизнинг доно раҳбарлигингизда бундан кейин ҳам юксак марраларни забт этишини тилайман”, – дейилади табрик телеграммасида.

Давлат раҳбари Ҳайсам бин Ториқ Ол Саидга бундай масъулиятли фаолиятида муваффақият, қардош Уммон халқига фаровонлик тилади.

Сўнгги хабарлар