ҚР Президенти Уммон Султонига табрик телеграммаси йўллади

тоқаев
Фото: Ақорда

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ўзи ва Қозоғистон халқи номидан Ҳайсам бен Тариқ Ал Саид ва унинг ватандошларини Уммон Султонлигининг миллий куни билан табриклади, деб хабар беради Ақорда.

Давлат раҳбари ўз телеграммасида Уммон Қозоғистоннинг араб дунёсидаги ишончли ҳамкори саналишини таъкидлади. Шунингдек, у икки томонлама муносабатлар бундан буён ҳам икки халқ фаровонлиги йўлида ривожланиб боришига ишонч билдирди.

Қасим-Жомарт Тоқаев Ҳайсам бен Тариқ Ал Саиднинг ўта масъулиятли фаолияти ва барча ташаббусларида муваффақиятлар, Уммон халқига бахт-саодат тилади.

Аввал хабар қилинганидек, Давлат раҳбари Фаластин Президентига табрик телеграммаси йўллади.

“Қасим-Жомарт Тоқаев Маҳмуд Аббос ва унинг ватандошларини Фаластиннинг асл байрами – Мустақиллик куни билан табриклади. Президент икки давлат ўртасидаги муносабатлар бундан буён ҳам икки халқ фаровонлиги йўлида ривожланиб боришига ишонч билдирди”, – дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар
telegram