ҚР Президенти ўқувчиларга дарс вақтида телефондан фойдаланишни тақиқловчи қонунни имзолади

ASTANA. Кazinform - Давлат раҳбари “Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига таълим, тарбия ва болалар хавфсизлиги масалалари бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ҚР Қонунини имзолади, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

ҚР Президенти ўқувчиларга дарс вақтида телефондан фойдаланишни тақиқловчи қонунни имзолади
Фото: Kazinform

Қонун матни матбуотда эълон қилинади.

1 февраль куни Сенатнинг ялпи мажлисида “Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига таълим, тарбия ва болалар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни маъқулланди.

Қонун Парламент депутатлари ташаббуси билан ишлаб чиқилган.

Ҳужжатни қабул қилишдан асосий мақсад етим ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларнинг таълим ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги миллий қонунчиликни янада такомиллаштиришдан иборат.

Бундан ташқари, болалар хавфсизлиги учун деразаларни ҳимоя қулфлари билан таъминлаш мажбурияти тўғрисидаги қоида таклиф этилади. Шунингдек, янги кичик туманларда кўп хонадонли уй-жойлар қурилиши жараёнида биноларнинг лойиҳа ҳужжатларига ижтимоий аҳамиятга эга бўлган таълим ва соғлиқни сақлаш объектларининг мажбурий бўлиши тўғрисидаги нормалар киритилган. Яъни, соғлиқни сақлаш ва таълим муассасаларини жойлаштириш ҳисобга олинмаса, бу ҳудудда кўп қаватли уйлар қуриш тақиқланади. Янги талаб уч сменали мактаблар муаммосини ҳал этиш, сифатли таълим бериш, аҳолига осон ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш имконини беради.

Бундан ташқари, таълим жараёнида мобил телефонлардан фойдаланишга чекловлар жорий этиш, биринчи синфга тест синовларисиз қабул қилишни таъминлаш, болалар боғчаларига ягона навбатни таъминлаш, диний маълумотлар тарқалишининг олдини олиш ва таълим муассасаларида ўз жонига қасд қилишга чақиришни бартараф этиш каби нормалар таклиф этилмоқда.

Сўнгги хабарлар