ҚР Президенти Туркманистон Халқ Маслаҳат Кенгаши раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди
ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Гурбангули Бердимуҳамедовга Туркман халқи етакчиси сифатида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитидаги иштироки учун миннатдорлик билдирди.

Президент Қозоғистон-Туркия ҳамкорлиги юқори суръатларда ривожланиб бораётганини таъкидлади.
“Туркманистон тинчлик, хавфсизлик ва кўп томонлама ҳамкорликни таъминлашда муҳим ўрин тутадиган ўта нуфузли ва бетараф давлат. Астанага бугунги ташриф жуда муҳим. Бу, аввало, энергетика соҳасидаги ҳамкорлигимизнинг аниқ масалаларини муҳокама қилиш нуқтаи назаридан аҳамиятлидир”, – деди Давлат раҳбари.

Қасим-Жомарт Тоқаев Гурбангули Бердимуҳамедовга қозоқ маданиятини улуғлаш ва Ашхободда буюк мусиқачи Қурманғази Сағирбайулига ҳайкал очишни қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирди.
Гурбангули Бердимуҳамедов Қасим-Жомарт Тоқаевга уни ШҲТ саммитида иштирок этишга таклиф қилгани ва Қозоғистон пойтахтида туркман шоири Мактимқули Пираги ҳайкали очилишини шахсан қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирди.

“Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитига фахрий меҳмон сифатида таклиф қилганингиз учун миннатдормиз. Ушбу халқаро тузилмада бетараф Туркманистон фикрини билдириш имконига эга бўлдик. Сиз таъкидлаганингиздек, энергетика соҳасидаги муаммоларни ҳал этишда салоҳиятимиз катта”, – деди Халқ Маслаҳат Кенгаши раиси.
Учрашувда саноат, транспорт ва логистика соҳаларидаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари ҳам муҳокама қилинди.