ҚР Президенти Туркистон вилояти жамоатчилиги билан учрашди

TÚRKİSTAN. Кazinform – Давлат раҳбари Туркистонда янги қурилган “Дўстлик уйи”нинг иш фаолияти билан танишди.

Президент Түркістан облысының жұртшылығымен кездесті
Фото: Ақорда

Қасим-Жомарт Тоқаевнинг махсус буйруғи билан барпо этилган мажмуада “Жамоат келишуви” муассасаси, Қозоғистон халқи вилоят ассамблеяси ҳузуридаги Фахрийлар кенгаши, Оналар кенгаши, Медиация кенгаши, шунингдек, ҳудуддаги 11 та этномаданий бирлашманинг вакиллари жойлашган.

В Казахстане никогда не было никаких фобий и не будет - Касым-Жомарт Токаев
Фото: Ақорда

Давлат раҳбари бинони кўздан кечирди, маҳаллий зиёлилар, Қозоғистон Халқ Ассамблеяси депутатлари билан учрашди.

Дом дружбы в Туркестане
Фото: Ақорда

“Туркистон вилоятининг келажаги порлоқ. Ёшларимизга ўрнак бўлаётган фахрийларга раҳмат айтаман. Биз биринчи навбатда ёшларни қўллаб-қувватлашимиз керак. Биз ҳаммамиз Ватан учун биргаликда ҳаракат қилишимиз керак. Кўп ташқи хавфлар мавжуд. Сиз вазиятни яхши биласиз. Туркистон вилоятида 50 миллат вакиллари истиқомат қилади. Ҳамжиҳатликни сақлаш, юртимиз равнақи йўлидаги меҳнатингиздан миннатдорман. Қозоғистонда ҳеч қачон фобия бўлмаган ва бўлмайди ҳам. Биз ҳамжиҳат, бағрикенг, вазмин, меҳнаткаш халқмиз. Бу энг муҳим нарса. Шундай экан, биз бирлашган жамият асосларини мустаҳкамлашда давом этамиз», – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Касым-Жомарт Токаев прибыл в Туркестанскую область
Фото: Ақорда

Давлат раҳбари Туркистон гўзал ва мусаффо шаҳарга айланганига эътибор қаратди. Шу билан бирга, Туркистонга вилоят мақомини берган Қозоғистоннинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевнинг хизматлари катта эканлигини таъкидлади.

Йиғилишда Оқсоқоллар кенгаши раиси Созақбай Абдиқулов Туркистон вилоятига айланганидан сўнг амалга оширилаётган ижобий ўзгаришларга алоҳида тўхталиб, аҳоли зич жойлашган ҳудудга кўрсатилаётган ғамхўрлик учун давлатимиздан миннатдорлик билдирди.

Сўнгги хабарлар