ҚР Президенти Туризм ва спорт вазири Ербол Мирзабосиновни қабул қилди

ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевга аввалроқ мамлакат спорт индустриясини кенг қамровли ислоҳ қилиш бўйича берган вазифалар ижроси ҳақида маълумот берилди.

Глава государства принял министра туризма и спорта Ербола Мырзабосынова
Фото: Ақорда

Давлат раҳбарига болалар ва ўсмирлар спортини ривожлантириш, ҳакамлар ва мутахассисларнинг малакасини ошириш, легионерлар сонини қисқартириш, федерациялар фаолиятини оптималлаштириш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берилди.

Ербол Мирзабосиновнинг сўзларига кўра, соҳада вертикал бошқарув тизимини жорий этиш чора-тадбирлари бошланган. Шу мақсадда вазирлик томонидан махсус ташкил этилган жамоа аъзолари ҳудудлардаги спорт соҳаси ҳолатини атрофлича таҳлил қилди. Шунингдек, амалдаги “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги қонунга асосий устувор йўналишларни белгилаб берувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича ишчи гуруҳ тузилди. Халқаро федерациялар билан ҳамкорлик кўламини кенгайтириш, спорт инфратузилмасини яхшилаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, Давлат раҳбарига мамлакатнинг туризм салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари ҳақида маълумот берилди. Масалан, чет эллик саёҳатчиларга турли имкониятларни тақдим этувчи Neo Nomad Visa лойиҳаси ишга туширилди. Президент фармойишига кўра, Алмати тоғ кластери, Манғистау ва Бурабай курорт ҳудудларида пляж туризмини ривожлантириш бўйича комплекс режа ишлаб чиқилмоқда. Ўйинлар бизнеси ва лотереяларни тартибга солиш қўмитаси тузилди ва лудоманияга қарши кураш бошланди.

Йиғилиш якунида Қасим-Жомарт Тоқаев вазирга спорт ва туризмни янада такомиллаштириш бўйича бир қатор аниқ вазифаларни юклади. Жумладан, бўлажак халқаро спорт мусобақаларига тайёргарлик кўриш даражасини ишлаб чиқиш, шунингдек, мамлакатда тобора оммалашиб бораётган падел спортини оммалаштиришга эътибор қаратиш бўйича топшириқлар берди.

Сўнгги хабарлар