ҚР Президенти Того Республикаси раҳбарини Ақордада кутиб олди

“Ақорда” қароргоҳида Қозоғистонга расмий ташриф билан келган Того Республикаси Президентини кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон Президенти матбуот хизматига таяниб хабар беради.

ҚР Президенти Того Республикаси раҳбарини Ақордада кутиб олди
Фото: Ақорда

Қасим-Жомарт Тоқаев ва Фор Эссозимна Гнассингбе расмий делегация аъзоларини бир-бирлари билан таништирдилар. Фахрий қоровул бошлиғи давлат раҳбарларига рапорт берди, ҳар икки давлат мадҳиялари янгради.

Того Республикаси Президенти Фор Эссозимна Гнассингбе Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 27-28 ноябрь кунлари расмий ташриф билан Қозоғистонда бўлиши ҳақида аввалроқ хабар берган эдик.

ҚР Президенти матбуот котиби Фор Эссозимна Гнассингбенинг Қозоғистонга расмий ташрифининг аҳамияти ҳақида гапирди.

Kazinform мухбири мазкур мамлакат тарихига, унинг президенти ҳақидаги интернетдаги маълумотларга назар ташлади.

Сўнгги хабарлар