ҚР Президенти «Татнефть» ОАЖ бош директори Наил Магановни қабул қилди
ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти «Татнефть» ОАЖ бош директори Наиль Магановни қабул қилди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Давлат раҳбарига Қозоғистон Республикасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари ҳақида маълумот берилди.
Хусусан, «Татнефть» Атирау вилоятида бутадиен ва ундан тайёрланган маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратилган нефть ва газ кимёси соҳасида стратегик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Мазкур корхона Қозоғистоннинг ғарбий минтақасида углеводород захираларини қидириш ва қазиб олиш лойиҳалари доирасида “ҚазМунайГаз” миллий компанияси билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Бундан ташқари, «Татнефть» қаттиқ фойдали қазилмалар конларини биргаликда ўзлаштиришда иштирок этади.
Қасим-Жомарт Тоқаев «Татнефть» компаниясининг Қозоғистонда нефть, газ ва тоғ-кон саноатини ривожлантириш борасидаги ташаббусларини юқори баҳолади ва мазкур корхона мамлакат энергетика соҳасидаги стратегик ҳамкорлардан бири эканлигини таъкидлади.