ҚР Президенти Таълим-маориф вазири Ғани Бейсембаевни қабул қилди

Президент
Фото: Ақорда

ASTANA. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев ҚР Таълим-маориф вазири Ғани Бейсембаевни қабул қилди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Ғани Бейсембаев мамлакатда мактабгача, ўрта, техник ва касб-ҳунар таълимини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди.

– Ўтган йили 137 минг ўқувчига мўлжалланган 154 та янги мактаб фойдаланишга топширилди;

- янги ўқув йилида 365 минг ўқувчига мўлжалланган 221 та ўқув масканини фойдаланишга топшириш режалаштирилган;

- мактабларни ўқув хоналари билан жиҳозлаш суръати икки баравар ошди, интернет сифати яхшиланди;

- тарбиявий ишлар устувор йўналишлардан бири бўлиб қолмоқда.

“Ҳалол инсон – Ҳалол меҳнат – Ҳалол даромад” миллий қадриятларига асосланган “Интеграциялашган таълим” дастури йўлга қўйилди;

ўрта таълим сифатини ошириш ҳақида:

- мактаб дарсликлари тўлиқ рақамлаштирилган;

– Қозоғистон номидан халқаро олимпиадаларда қатнашган ҳар иккинчи ўқувчи совринли ўринларни қўлга киритмоқда. Ўтган йили мамлакат ўқувчилари 58 та олтин медални қўлга киритди;

техник ва касб-ҳунар таълими тизимини ўзгартириш, инклюзив ва махсус таълимни ривожлантириш бўйича лойиҳаларни тақдим этди.

Давлат раҳбари Таълим-маориф вазирига соҳани янада такомиллаштириш, болалар хавфсизлигини таъминлаш бўйича қатор топшириқлар берди.

Сўнгги хабарлар
telegram