15:42, 30 Апрель 2024 | GMT +5
ҚР Президенти тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Қанат Нуровни қабул қилди
ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Қозоғистон тадбиркорлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича янги тайинланган вакил Қанат Нуровни қабул қилди.

Йиғилишда Президент тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни янада кучайтириш зарурлигини таъкидлади.
Қасим-Жомарт Тоқаев тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ маъмурий тўсиқларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, шунингдек, ички тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган қатор топшириқлар берди.