ҚР Президенти судьяларнинг янги одоб-ахлоқ кодексининг қабул қилинишини қўллаб-қувватлади
ASTANА. Кazinform - Бугун Қозоғистон судьялари съездида ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев янги судьялар одоб-ахлоқ кодексининг қабул қилиниши юзасидан ўз фикрини билдирди.
Давлат раҳбарининг фикрича, судьялар ҳалоллик, холислик ва адолат эталони бўлиши керак. Судьялар томонидан содир этилган барча жиддий қонунбузарликлар ҳакамлар ҳайъати томонидан текширилади. Бундай ёндашув қозоғистонлик судьяларнинг интизомий жавобгарлигини оширади.
Президент судьялар ўртасида суд ҳокимияти нуфузига путур етказувчи одоб-ахлоқ нормалари бузилиши ҳолатлари кузатилаётганини таъкидлади. Айрим ҳолларда судьялар ҳамжамияти уларга ўз вақтида чора кўрмайди.
“Бундай ҳолатга йўл қўймаслик керак. Шу боис бугунги съездда судьяларнинг янги одоб-ахлоқ кодекси қабул қилинишини қўллаб-қувватлайман. Ишончим комилки, ушбу ҳужжат судьялар ўртасида юқори талабларни ўрнатиш ва аҳолининг суд-ҳуқуқ тизимига ишончини мустаҳкамлаш имконини беради”, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Шу билан бирга, Давлат раҳбари ўз Мурожаатида мамлакатни ривожлантириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берганини таъкидлади.
“Мен ҳуқуқ-тартибот мафкурасини қарор топтириш масаласига алоҳида эътибор қаратдим. Бу муҳим ишда адлия органлари ҳам фаол иштирок этиши зарур. Ҳакамлар ҳайъатидан умидим катта. Адолатли Қозоғистонни барпо этишга катта ҳисса қўшишингизга ишонаман”, — деди Давлат раҳбари.