ҚР Президенти Стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлиги раисини қабул қилди

Президент
Фото: Akorda.kz

Президент Стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлиги раиси Жандос Шаймардановни қабул қилди, дея хабар беради Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Давлат раҳбарига Қозоғистон иқтисодиётида таркибий ва институционал ислоҳотларни амалга ошириш бўйича эксперт иши тақдим этилди.

Бундан ташқари, Давлат раҳбарига статистикани ислоҳ қилиш бўйича миллий дастур ижроси ҳамда Миллий статистика бюросини рақамли агентликка айлантириш бўйича топшириқнинг амалга оширилиши ҳақида маълумот берилди.

Агентлик раиси давлат статистикаси ва маълумотларни бошқариш масалалари тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилгани ҳақида маълум қилди.

Учрашув якунида Қасим-Жомарт Тоқаев ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни сифатли ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади ва бу борадаги ишларни давом эттириш бўйича топшириқ берди.

Сўнгги хабарлар