ҚР Президенти Стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлиги раисини қабул қилди

ASTANA. Kazinform - Давлат раҳбари Стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлиги раиси Жандос Шаймардановни қабул қилди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Ақорда
Фото: Ақорда

Жандос Шаймарданов:

жаҳон ва миллий иқтисодиётнинг ҳозирги тенденциялари ҳақида гапирди;

таркибий ислоҳотларни янада амалга ошириш юзасидан тавсиялар берди;

давлат статистикаси ва маълумотларни бошқариш асосларини институционал мустаҳкамлаш тўғрисида маълумот берди:

- Миллий статистика бюросига маъмурий манбалар устидан давлат назорати ваколати берилди;

- йил охирига қадар 9 та давлат органининг маълумотлар базаси сифатини баҳолаш амалга оширилади. Бу маъмурий манбалар учун сифат стандартлари ва халқаро методологияни қўллашга ёрдам беради;

Маъмурий ва муқобил ахборот манбаларидан фаол фойдаланишни ҳисобга олиб, статистик фаолиятни қисқа муддатли режалаштиришдан уч йилгача бўлган ўрта муддатли режалаштиришга ўтиш ҳақида гапирди;

ушбу ислоҳотлар статистик ҳисоботларни 2 баробарга қисқартириш, маълумотлар сифати ва расмий статистикага ишончни ошириш имконини беради, деди.

Йиғилиш якунида Президент ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни ҳар томонлама ишлаб чиқиш муҳимлигини таъкидлаб, Агентлик раҳбарига бу борадаги ишларни давом эттириш бўйича топшириқлар берди.

Сўнгги хабарлар