ҚР Президенти ШУАР партия қўмитаси котиби Ма Синжуй билан урашди

ҚР Президенти ШУАР партия қўмитаси котиби Ма Синжуй билан урашди
Фото: Ақорда

ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Хитой Халқ Республикасига расмий ташрифи доирасида Урумчи шаҳрига келди ва ХКП МК Сиёсий бюроси аъзоси, Шинжон-Уйғур автоном райони партия қўмитаси котиби Ма Синжуй билан урашди, деб хабар беради Кazinform агентлиги Ақорда матбуот хизматига таяниб.

ҚР Президенти ШУАР партия қўмитаси котиби Ма Синжуй билан урашди
Фото: Ақорда

Давлат раҳбари Қозоғистон ва Шинжон ўртасидаги савдо-саноат, транспорт, логистика, қишлоқ хўжалиги, туризм каби кўплаб соҳалардаги муносабатлар натижаларини юқори баҳолади.

“Қозоғистон ва Шинжон ўртасидаги ўзаро савдо масаласида минтақавий ҳамкорликнинг мавжуд механизмлари катта аҳамиятга эга. Улардан тўғри фойдалана олсак, сезиларли ютуқларга эришишимиз мумкинлигига ишонаман. Қозоғистон минтақангизга етказиб бериладиган маҳсулот турларини кўпайтиришга тайёр. Хусусан, металлургия, нефть-кимё, машинасозлик, озиқ-овқат маҳсулотлари, қурилиш материалларини экспорт қилишимиз мумкин. Агросаноат ва озиқ-овқат соҳасидаги ҳамкорликка келсак, бу борада бизда катта имкониятлар мавжуд. Биз Қозоғистон Хитой бозорига экологик тоза қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини мунтазам етказиб бера олишига ишонамиз”, – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

ҚР Президенти ШУАР партия қўмитаси котиби Ма Синжуй билан урашди
Фото: Ақорда

Президентнинг сўзларига кўра, Қозоғистоннинг тўрт чегарадош вилояти ва Шинжон ўртасида яқин алоқалар мавжуд. Қозоғистоннинг Хитой билан товар айирбошлаш умумий ҳажмида Шинжон-Уйғур автоном районининг улуши 40 фоиздан ошади. Шу билан бирга, мамлакатнинг Шинжон билан товар айирбошлаш ҳажми жорий ярим йилда 87 фоизга ошиб, 8,5 миллиард долларни ташкил этди.

Шу билан бирга, давлат раҳбари Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги учинчи темир йўл кесишмасини қуриш муҳимлигига эътибор қаратди. Президент ушбу лойиҳани амалга оширишни тез орада бошлаш мумкин, деб ҳисоблайди.

Савдо-иқтисодий алоқалардан ташқари, сув ва трансчегаравий дарёлардан фойдаланиш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш муҳим экани таъкидланди.

ҚР Президенти ШУАР партия қўмитаси котиби Ма Синжуй билан урашди
Фото: Ақорда

Суҳбат чоғида Қасим-Жомарт Тоқаев туризм соҳасига тўхталди.

“Туризм соҳасидаги ҳамкорлик катта истиқболга эга. Қозоғистоннинг бу борадаги улкан салоҳиятини инобатга олиб, яқинда Туризм ва спорт вазирлигини туздим. Умид қиламизки, Қозоғистонга саёҳат қилаётган хитойлик сайёҳлар сони ортиб боради. Ҳукуматимиз мамлакатда туризмни ривожлантириш учун барча имкониятларни ишга солмоқда. Бундан ташқари, кейинги йил Хитойда Қозоғистон туризми йили деб эълон қилинди. Албатта, биз юртдошларимизнинг мамлакатингиз ва унинг гўзал табиати, ижтимоий-иқтисодий тараққиёт ютуқлари билан яқиндан танишиш мақсадида Хитойга боришини қўллаб-қувватлаймиз”, – деди Давлат раҳбари.

Шу билан бирга, Президент Қозоғистон ва Шинжон-Уйғур автоном райони ўртасидаги тарихий-маданий ва гуманитар алоқаларнинг мазмуни ва аҳамиятига эътибор қаратди.

“Шинжон қадимдан юксак маданияти билан машҳур. Маҳаллий ижодий жамоалар халқаро миқёсда тан олинган. Биз маданий-маънавий алоқаларни ҳар томонлама ривожлантириш, ҳар икки давлат санъаткорларининг ўзаро гастрол сафарларини ташкил этиш тарафдоримиз. Бу яхши қўшничилик ва дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга ижобий таъсир этиши шубҳасиз”, – деди ҚР Президенти.

Ўз навбатида, Ма Синжуй Қозоғистон Президенти ва ХХР Раиси ўртасидаги музокаралар чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш муҳимлигини, шунингдек, “Бир макон, бир йўл” форумида кўтарилган ташаббусларнинг аҳамиятини таъкидлади.

“Қишлоқ хўжалиги, трансчегаравий савдо, энергетика соҳаларига урғу бериб, савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаймиз. Шу билан бирга, илмий ташкилотлар, олий ўқув юртлари, корхоналар ўртасида алоқалар ўрнатамиз. Қозоғистон ёки Шинжонга сармоя киритиб, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ниятида бўлган қўшма корхоналарни рағбатлантирамиз”, – деди Шинжон-Уйғур автоном райони партия қўмитаси котиби.

ҚР Президенти ШУАР партия қўмитаси котиби Ма Синжуй билан урашди
Фото: Ақорда

Ма Синжуй Қозоғистон Президентининг Шинжонга ташрифини тарихий воқеа сифатида баҳолади ва Шинжон-Уйғур автоном райони раҳбарияти Қозоғистон билан ҳамкорликни кенгайтириш ва барқарор муносабатларни сақлаб қолишдан манфаатдор эканини таъкидлади.

Учрашув якунида Қозоғистон Президентининг Шинжон вилоятига ташрифи минтақалараро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланди.

Сўнгги хабарлар