ҚР Президенти Сердар Бердимуҳамедовни Туркманистон Мустақиллиги куни билан табриклади

ASTANА. Кazinform - Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Сердар Бердимуҳамедовни Туркманистон Мустақиллиги куни билан табриклади.

Тоқаев ва Бердимуҳамедов
Фото: Ақорда

Президент ўз табрик телеграммасида Ашхободнинг давлатчиликни мустаҳкамлаш борасида эришган ёрқин ютуқларига тўхталиб, хорижий ҳамкорлар билан муносабатларда конструктив позицияни эгаллаган бетараф Туркманистон халқаро майдонда катта обрў-эътиборга эга эканини таъкидлади.

Давлат раҳбари Қозоғистон Туркманистон билан кўп асрлик дўстона, аҳил қўшничилик муносабатлари ва ўзаро қўллаб-қувватлаш анъаналаридан четга чиқмасдан, икки томонлама стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш тарафдори эканини тасдиқлади.

Қасим-Жомарт Тоқаев Сердар Бердимуҳамедовга масъулиятли давлат хизматида муваффақиятлар, қардош туркман халқига эса фаровонлик тилади.

Сўнгги хабарлар