ҚР Президенти сайловида аёл номзод кўрсатилди

None
ASTANA. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Президентининг навбатдан ташқари сайловига аёл номзоди кўрсатилди, деб хабар беради Кazinform.

Эслатиб ўтамиз, бугун Астана шаҳрида «Профессионал ижтимоий ишчилар миллий альянси» республика жамоат бирлашмасининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда «Профессионал ижтимоий ишчилар миллий альянси» республика жамоат бирлашмаси томонидан белгиланган мақсад ва вазифаларни рўёбга чиқариш ҳамда аҳолининг ижтимоий муаммоларини кўтариш ва уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида навбатдан ташқари Қозоғистон Республикаси Президенти сайловига Қарақат Жақсилиққизи Абден номзоди кўрсатилди.

Қарақат Жақсилиққизи Абден – таниқли жамоат арбоби, Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хотин-қизлар ишлари ва оилавий-демографик сиёсат бўйича Миллий комиссия аъзоси, Астана шаҳар ҳокимининг ижтимоий масалалар бўйича штатдан ташқари маслаҳатчиси, Астана шаҳар жамоат кенгаши, у 4 фарзандни тарбияламоқда.

1974 йилда Ақмола вилоятида туғилган. Давлат лавозимларида, жумладан, Солиқ қўмитаси марказий аппаратида, Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида 10 йилдан ортиқ хизмат қилган.

Астана маслихатининг 6-чақириқ депутати. Меҳрибонлик уйи ва болалар уйи васийлик кенгаши аъзоси, Меҳрибонлик уйининг 15 нафар тарбияланувчиси ментори, тарбиячиси.


Сўнгги хабарлар