ҚР Президенти Саноат ва қурилиш вазири Қанат Шарлапаевни қабул қилди
ASTANА. Кazinform — Қанат Шарлапаев саноатни ривожлантириш, геология, ер қаъридан фойдаланиш ва қурилиш соҳаларида амалга оширилган ишлар якунлари ва келгуси давр режалари ҳақида ахборот берди.

Жорий йилнинг январь-февраль ойларида Қозоғистоннинг ишлаб чиқариш саноатидаги ўсиш 7,4 фоизни ташкил этди.
Ишлаб чиқариш ҳажмини оширишда машинасозлик, металлургия, кимё, енгил саноат каби тармоқларнинг ҳиссаси катта.
Умумий қиймати 1,5 триллион тенге бўлган 180 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Натижада 17 минг 800 иш ўрни яратилади.
Ўтган йили 157 минг уй-жой қурилди. Жорий йилда 172 минг уй-жой қуриш режалаштирилган.
Шунингдек, ижарага бериладиган 22 минг уй-жой қуриш учун давлатдан 300 миллиард тенгедан ортиқ маблағ ажратилди.
«Отбасы банк» орқали молиялаштириш ҳажми 300 миллиард тенге бўлган дастур ишга туширилади.
Бу мамлакат фуқароларига 12 минг ипотека кредити ажратишга хизмат қилади.
Ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқи билан боғлиқ аукционларни электрон форматда ўтказиш учун E-Qazynakz рақамли платформаси ишга туширилди.
Ушбу ташаббус жараённинг шаффофлиги ва очиқлигини сезиларли даражада оширди.
Айни пайтда сув босган ҳудудларда янги уй-жойлар қуриш учун лойиҳа-смета ҳужжатларининг таннархини тасдиқлаш ишлари якунланмоқда.
Қасим-Жомарт Тоқаев табиий офат натижасида вайрон бўлган уйларни имкон қадар тезроқ тиклаш бўйича топшириқ берди.