07:37, 11 Ноябрь 2022 | GMT +5
ҚР Президенти Самарқанддаги «Боқий шаҳар» мажмуасида ташкил этилган концертни томоша қилди
SAMARQAND. Кazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Туркий давлатлар Саммитида иштирок этаётган давлат раҳбарлари билан биргаликда Самарқанддаги «Боқий шаҳар» мажмуасида ташкил этилган концерт дастурини томоша қилди. Концерт туркий халқларнинг маданий меросига бағишланди, деб хабар беради Kazinform БОРТ #1 Telegram каналига таяниб.
Туркий давлатлар ташкилоти саммитининг асосий тадбирлари 11 ноябр куни бўлиб ўтади.
Бундан аввал Самарқандда Туркий давлатлар ташкилоти саммити бўлиб ўтиши ва унда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев иштирок этиши ҳақида хабар берилган эди.
ҚР Президенти Самарқанд шаҳрига амалий ташриф билан боргани ва Давлат раҳбари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилоти саммити доирасида Венгрия Бош вазири Виктор Орбан билан учрашди.