ҚР Президенти Россиядаги қозоғистонлик аскарлар ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйди

None
ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Россия Федерациясига ташрифи Ржев туманидаги Улуғ Ватан уруши йилларида йирик жанглар бўлиб ўтган тарихий жойларни зиёрат қилишдан бошланди, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Давлат раҳбари 100 ва 101-мустақил пиёда бригадалари таркибида жанг қилган қозоғистонлик аскарларга бағишланган ёдгорлик мажмуасига гул қўйиб, фахрийлар руҳига таъзим қилди.

Ёдгорлик узунлиги 27 метр, баландлиги 4 метр бўлган гранит девордан иборат. Унда «100 ва 101-мустақил пиёдалар бригадалари аскарлари абадий хотирада қолади. Сиздан Қозоғистон халқи чексиз миннатдор» деб ёзилган.

Ёдгорликнинг ўнг томонига Қозоғистон харитаси туширилган панел ўрнатилган. У ерда 1941 йилда иккита бригада тузилган Алмати ва Ақтўбе шаҳарлари, шунингдек, Қозоғистон пойтахти – Астана белгилаб қўйилган. Шунингдек, Қозоғистондан ушбу бригадалар сафига чақирилган 9312 нафар аскарнинг исм-шарифлари ҳам ёзилган. Бундан ташқари, Давлат раҳбари қирғиз аскарлари хотирасига бағишланган ёдгорлик пойига гул қўйди ва ҳалок бўлган аскарларни бир дақиқалик сукут билан ёдга олди.

photo

photo

photo

photo

photo

photo

photo


Сўнгги хабарлар