ҚР Президенти Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровни қабул қилди
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Президенти ШҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун Астана шаҳрига келган Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровни қабул қилди.

Давлат раҳбари икки давлат ўртасидаги муносабатлар стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳида жадал ривожланиб бораётганини таъкидлади.
Учрашувда савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, сармоявий ва саноат кооперациясини рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Қасим-Жомарт Тоқаев эришилган келишувларни юқори савияда тўлиқ амалга ошириш жуда муҳим, деди. Унинг сўзларига кўра, бутун вазифа стратегик хусусиятга эга ва икки давлат ўртасидаги кўп томонлама муносабатларни сезиларли даражада мустаҳкамлашга қаратилган.
Шу билан бирга, учрашувда минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар, шунингдек, кўп томонлама ва интеграцион бирлашмалар доирасидаги ўзаро муносабатлар муҳокама қилинди.