ҚР Президенти республика референдумини ўтказиш тўғрисидаги Фармонни имзолади
ASTANА. Кazinform - Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев “2024 йил 6 октябрда республика референдумини ўтказиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади. Бу ҳақда Ақорда расмий сайти хабар беради.
"Қозоғистон Республикаси Конституциясининг 44-моддаси 10-бандига ва “Референдум тўғрисида”ги Қозоғистон Республикаси Конституциявий қонунининг 18-моддасига мувофиқ қарор қабул қиламан:
1. Республика референдуми 2024 йил 6 октябрда ўтказилсин.
2. Республика референдумига: “Сиз Қозоғистонда атом электр станциясини қуришга розимисиз?” деган савол қўйилсин.
3. Мазкур Фармон 2024 йил 3 сентябрда оммавий ахборот воситаларида расман эълон қилинсин.
4. Республика референдумини ташкил этиш ва ўтказиш референдумнинг марказий комиссияси вазифасини бажарувчи Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига, шунингдек, ҳудудий ва участка вазифаларини бажарувчи ҳудудий ва участка комиссияларига юклансин.
5. Қозоғистон Республикаси Ҳукумати Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, Қозоғистон Республикасининг бошқа марказий давлат органлари ва маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари билан биргаликда республика референдумини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича зарур чораларни кўрсин.
6. Мазкур Фармон имзоланган кундан эътиборан кучга киради”, — дейилади Фармонда.