ҚР Президенти раислигида Хорижий инвесторлар кенгашининг 36-ялпи мажлиси бошланди

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон пойтахтидаги Мустақиллик саройида ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев раислигида Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг 36-ялпи мажлиси бошланди.

Тоқаев
Фото: Ақорда

Эслатиб ўтамиз, аввалги 35-йиғилиш иқтисодиётни рақамли трансформация қилиш мавзусига бағишланган эди. Ўша учрашувда Президент геосиёсий кескинлик ва протекционизмнинг кучайиши жаҳон иқтисодиётини ўзгартираётганини таъкидлаб, ҳар қандай инқироз янги имкониятларга йўл очишини таъкидлади.

“Биз катта технологик туртки берадиган “рақамлаштириш” ана шундай имкониятлардан бири, деб ҳисоблаймиз. Рақамлаштириш тезлиги иқтисодиёт ривожига катта таъсир кўрсатди ва бугунги кун тартибининг йўналишини белгилаб берди. Сунъий интеллект, блокчейн, Интернет-нарсалар (IoT) ва Катта маълумотлар (Big Data) каби янги тушунча ва технологияларнинг кенг жорий этилиши қишлоқ хўжалигидан тортиб молиягача бўлган барча соҳаларда ўйин қоидаларини ўзгартирмоқда. Рақамлаштириш бутун мамлакат ва минтақаларнинг рақобатбардошлигини белгиловчи омилга айланди. 2025 йилга келиб, глобал рақамли бозор 50 фоизга ўсиши ва 6,8 триллион долларга етиши кутилмоқда. Прогнозларга кўра, 10 йилдан сўнг жаҳонда товар ва хизматлар ишлаб чиқаришнинг 70 фоизида рақамли технологиялардан фойдаланилади. Биз бу жараён Қозоғистон учун жуда муҳим эканини аниқ тушунамиз”, – деди Давлат раҳбари.

Хорижий инвесторлар кенгаши Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги маслаҳатчи орган ҳисобланади. Кенгаш фаолиятини Қозоғистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Кенгаш ишчи органи таъминлайди.

Кенгашнинг асосий вазифалари:

Қозоғистон Республикаси инвестиция сиёсатининг асосий йўналишларини белгилаш;

Қозоғистон Республикасида инвестиция муҳитини яхшилаш;

Қозоғистон Республикасининг инвестициялар бўйича норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш;

Хорижий компанияларнинг Қозоғистон Республикаси иқтисодиётини диверсификация қилиш, саноат секторини саноатлаштириш, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга кўмаклашиш;

Қозоғистон Республикаси иқтисодиётининг жаҳон иқтисодий жараёнларига интеграциялашуви;

Қозоғистон Республикаси иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб қилиш стратегияси;

Қозоғистон Республикасининг йирик инвестиция дастурлари ва халқаро аҳамиятга молик лойиҳаларини амалга ошириш бўйича тавсиялар ва таклифлар ишлаб чиқиш.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Чет эл инвесторлари кенгашининг шахсий таркиби Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг 2024 йил 1 октябрдаги 174-сон қарори билан тасдиқланган.

Сўнгги хабарлар