ҚР Президенти помидор ва кўчат етиштиришга ихтисослашган «Lst Agro» МЧЖ иссиқхона мажмуасини бориб кўрди

None
Фото: t.me/aqorda_resmi
ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари помидор ва кўчат етиштиришга ихтисослашган «Lst Agro» МЧЖ иссиқхона мажмуасини бориб кўрди, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Иссиқхона мажмуасининг умумий майдони 7 гектарни ташкил этади. Бу ерда йилига 3650 тонна помидор етиштирилади. Мажмуага 5,2 миллиард тенге сармоя киритилди. Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари «Даму» жамғармаси орқали амалга оширилмоқда.

photo

photo

Президентга корхонада томчилатиб суғориш, туманга қарши ва карбонат ангидрид газини ишлаб чиқариш тизимлари ишлаётгани маълум қилинди.

Иссиқхона мажмуасида суғориш техникаси, иқлим ва энергетика ускуналарини бошқариш тизими тўлиқ автоматлаштирилган бўлиб, у махсус компьютер дастури ёрдамида амалга оширилмоқда. Бу ерда сувни тозалашнинг замонавий технологияси ҳам жорий этилган.

Помидор етиштиришнинг илғор голланд усули натижасида корхонада маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини бир неча баробар ошириш, сифатини яхшилаш имконини берди. Маҳсулотларнинг асосий қисми экспорт қилинади.

Мажмуага ташриф буюрган Давлат раҳбари ишлаб чиқарилаётган маҳсулот турлари билан танишиб, янги иш ўринлари яратиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда бундай инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш муҳимлигини таъкидлади.

photo

photo

photo

photo

photo

photo

Сўнгги хабарлар
telegram