ҚР Президенти Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф билан телефон орқали мулоқот қилди

ASTANA. Kazinform – Покистон томони ташаббуси билан ўтказилган музокаралар чоғида ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Бош вазир Шаҳбоз Шариф бир-бирини Қурбон ҳайити билан табриклади. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Пәкістанмен сөйлесті
Фото: Ақорда

Томонлар икки томонлама муносабатларнинг истиқболли йўналишларига алоҳида эътибор қаратдилар.

“Давлат раҳбари икки давлат ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликнинг ҳаракатлантирувчи кучига айланиб бораётган иқтисодий ҳамкорлик катта салоҳиятга эга эканини таъкидлади. Бундан ташқари, Қозоғистон ва Покистоннинг халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлигига оид масалалар, жумладан, келажакда Астана шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТ саммити кун тартиби ҳам муҳокама қилинди”, – дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар