ҚР Президенти Перинатология ва болалар кардиожарроҳлиги маркази директори Гулнар Нурлановани қабул қилди
ALMATY. Kazinform – Учрашувда Президент она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш давлатнинг асосий устувор йўналиши эканини таъкидлади.

Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакат соғлиқни сақлаш тизими олдида ҳомиладор аёллар ва болаларга тиббий ёрдам кўрсатишнинг қулайлиги ва сифатини ошириш, оналар ва болалар ўлимини камайтириш, болалар ногиронлигини эрта аниқлаш ва олдини олиш бўйича муҳим вазифалар турганини таъкидлади. Давлат раҳбари туғруқхоналар инфратузилмасини мустаҳкамлаш, улар фаолиятига илғор стандарт ва усулларни жорий этиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратди.
Гулнар Нурланова Перинатология ва болалар кардиожарроҳлиги маркази фаолияти ва ютуқлари, амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида маълумот берди. Шунингдек, у Марказ Қозоғистонда туғма юрак нуқсонлари билан оғриган беморларни тўлиқ мониторингини олиб борадиган ягона муассаса эканлигини маълум қилди. Бу ерда ҳар йили 200 юрак жарроҳлик амалиёти амалга оширилади. Туғруқхонада туғилган чақалоқлар сони 9 минг нафарга етади, шу жумладан, 3,7 мингга яқин эрта туғилган чақалоқлардир.
Президентга ҳомила жарроҳлиги билан боғлиқ инқилобий лойиҳа жорий этилгани ҳақида маълумот берилди. Тиббий ёрдамнинг кўрсатилган йўналишига кўра, туғма ривожланиш нуқсонларини тузатиш учун бола бачадонида бўлганида операция қилинади. Лойиҳа соғлом фарзанд дунёга келади ва оналарга бахтли бўлиш имконини беради.
Қасим-Жомарт Тоқаев шифокорларни қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида тўхталиб, уларнинг жамият учун қилаётган ишлари муҳим эканини таъкидлади. Президент жорий йилда тиббиёт ходимлари манфаатларини ҳимоя қилиш, тиббий хизмат мақомини оширишга қаратилган қонунни имзолаганини эслатди. Бундан ташқари, биринчи марта «Қазақстанның еңбек сіңірген дәрігері» (“Қозоғистонда хизмат кўрсатган шифокор”) давлат мукофоти тасдиқланди.
Қасим-Жомарт Тоқаев Гулнар Нурланова ва барча шифокорларга хайрли ишларида муваффақиятлар тилади.