ҚР Президенти Парламентдаги партия фракциялари раҳбарлари билан учрашди

ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилисидаги сиёсий партиялар фракциялари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

Akorda
Фото: Ақорда

Йиғилишда Президент Конституциянинг 44-моддасига мувофиқ, Бош вазир лавозимига кўрсатилган Олжас Бектенов номзоди юзасидан фракция раҳбарлари билан маслаҳатлашиши кераклигини айтди.

«Amanat» партияси фракцияси раҳбари Елнур Бейсенбаев, Қозоғистон Халқ партияси фракцияси раҳбари Магеррам Магеррамов, “Ақ Жол” партияси фракцияси раҳбари Азат Перуашев, Бутунмиллий социал-демократик партияси фракцияси раҳбари Асхат Рақимжонов, Серик. “Ауил” партияси фракцияси етакчиси Серик Егизбаев, «Respublica» партияси фракцияси етакчиси Айдарбек Хожаназаров иштирок этди.

Сўнгги хабарлар