ҚР Президенти Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги музокара жараёни ҳақида баёнот берди

Akorda
Photo: Akorda

ASTANA. Kazinform - Ақорда матбуот хизмати Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги Алматида бўлиб ўтадиган музокара жараёни ҳақидаги баёнотини эълон қилди.

“Қозоғистон томонининг таклифи билан Озарбайжон Республикаси ва Арманистон Республикаси ўртасида тинчлик шартномасини тузишга тайёргарлик кўриш мақсадида икки давлат ташқи ишлар вазирларининг музокаралар ўтказиш бўйича ўзаро келишувга эришганини олқишлайман.

Ушбу муҳим тадбирнинг Алматида ташкил этилиши рамзий маънога эга. Чунки 1991 йил декабрь ойида МДҲ давлатларининг мустақил ривожланишига асос солган ва давлатлараро чегарани белгилаш тамойилларини тасдиқлаган тарихий ҳужжат – Алмати декларацияси имзоланган эди.

Бўлажак учрашув Озарбайжон-Арманистон келишувини амалда амалга оширишга йўл очади ва тез орада Жанубий Кавказда барқарор ва узоқ муддатли тинчлик ўрнатилишига ёрдам беради”, - дейилади ҳужжатда.

Сўнгги хабарлар