ҚР Президенти Олий Суд раисини қабул қилди

ASTANA. Кazinform - Давлат раҳбари Олий Суд раиси Асламбек Мерғалиевни қабул қилди, дея хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Тоқаев
Фото: Ақорда

Президентга одил судлов сифатини ошириш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди.

Асламбек Мерғалиевнинг таъкидлашича, таҳлилий блок сезиларли даражада мустаҳкамланиб, Олий Суд умумий норматив қарорларининг учинчи қисмига ўзгартиришлар киритилди. Шунингдек, тергов жараёнида фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш даражаси яхшиланди. Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашни рад этиш тўғрисидаги ишлар ва судда судьялар иштирокида кўрилган ишлар ва келишув битими билан тугаган фуқаролик низолари улуши кўпайди.

Давлат раҳбарига суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг бориши ҳақида маълумот берилди. Масалан, депутатлик корпуси билан ҳамкорликда Президент топшириқларини амалга оширишга қаратилган қонунчиликка ўзгартишлар киритиш ташаббуси илгари сурилди. Жумладан, жиддий қонун бузилиш ҳолатлари бўйича интизомий иш қўзғатишни қайта кўриб чиқиш, одил судлов сифатини текшириш комиссияси фаолиятини такомиллаштириш, мустақил кассация босқичини ташкил этиш тавсия этилади.

Қасим-Жомарт Тоқаев суд-ҳуқуқ тизими қонун устуворлигини таъминлаш, шунингдек, фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда алоҳида ўрин тутишини таъкидлади.

Давлат раҳбари суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш ишларини давом эттириш муҳим, деб ҳисоблайди.

Сўнгги хабарлар