ҚР Президенти Олий суд раиси Асламбек Мерғалиевни қабул қилди

тоқаев
Фото: Ақорда

ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбарига мамлакатда одил суд адолатини таъминлаш масалалари ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш бўйича илгари белгиланган вазифаларнинг ижроси ҳақида ҳам сўз юритилди.

Асламбек Мерғалиев суд ишига сунъий интеллект ва робототехника элементларига эга IT хизматларни жорий этиш бўйича маълумот берди.

Бу чора судлар хизматида шаффофлик ва адолатлиликни таъминлашга хизмат қилмоқда.

Давлат раҳбари суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларни сифатли амалга ошириш, суд ишларини юритишнинг барча босқичларида қонунийликни таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратди.

Шу билан бирга, Қасим-Жомарт Тоқаев суд хизматига ахборот технологияларини жорий этиш бўйича ишларни давом эттириш муҳимлигини таъкидлади.

Сўнгги хабарлар