ҚР Президенти Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг кичик таркибдаги мажлисида иштирок этди
ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг кичик таркибдаги мажлисида иштирок этди, деб хабар берди Ақорда матбуот хизмати.

Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Москва шаҳрида бўлиб ўтган Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг (ОЕИК) навбатдаги мажлисида иштирок этди.

Саммитда Қозоғистон Президентидан ташқари, Арманистон Бош вазири – ОЕИК раиси Никол Пашинян, Россия Президенти Владимир Путин, Беларусь Президенти Александр Лукашенко, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, шунингдек, Евроосиё Иқтисодий Комиссияси бошқаруви раиси Бақитжан Сағинтаев иштирок этди.

Давлат раҳбарлари Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасидаги ҳамкорликнинг муҳим вазифалари ва асосий йўналишларини муҳокама қилдилар. Шунингдек, ЕОИИ фаолиятининг айрим жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.
