ҚР Президенти ноқонуний орттирилган мулкларни қайтариш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди

ҚР Президенти ноқонуний орттирилган мулкларни қайтариш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди
Фото: Ақорда

Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев ноқонуний йўл билан олинган активларни қайтариш масаласи бўйича йиғилиш ўтказди, деб хабар беради Kazinform ХАА.

Йиғилишда ҚР Бош вазири Алихан Смаилов, Президент Администрацияси раҳбари Олжас Бектенов, Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Ермек Сағимбаев, Бош вазир ўринбосари – ҚР Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртилеу ҳамда Бош прокуратура раҳбарияти иштирок этди.

Давлат раҳбарига Кенгаш кун тартибидаги масала юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар ва аввалроқ берилган вазифалар ижроси якунлари ҳақида маълумот берилди.

Қасим-Жомарт Тоқаев ижтимоий адолатни тиклаш, давлатга қайтарилган бойликларни мамлакат тараққиёти учун сарфлашга қаратилган бу борадаги ишлар муҳимлигини таъкидлади.

Давлат раҳбари бу иш билан шуғулланаётган барча давлат тузилмалари фаолиятини жонлантириш зарур, деди.

Йиғилиш якунида Президент бир қатор аниқ топшириқлар берди.

Сўнгги хабарлар