ҚР Президенти Молиявий мониторинг агентлиги раисини қабул қилди

ASTANA. Кazinform — Давлат раҳбари Молиявий мониторинг агентлиги раиси Дмитрий Малаховни қабул қилди.

Тоқаев
Фото: Ақорда

Дмитрий Малаховнинг ҳисоботидан:

— жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш соҳасида 5,7 мингдан ортиқ мижоз билан ишбилармонлик муносабатлари тўхтатилди;

— криптовалюта алмашинувини амалга оширувчи 1,5 мингдан ортиқ ноқонуний онлайн хизматлар аниқланди ва блокланди;

— 49 нафар ноқонуний майнер фош этилди. Ҳозир улар тергов қилинмоқда;

— Террористик ва экстремистик ташкилотларнинг ҳисоб рақамларига пул маблағларини ўтказиш билан боғлиқ 1200 та ҳаракат аниқланиб, чекланди.

— 41 та молиявий пирамида йўқ қилиниб, жабрланганларга 4,6 миллиард тенге қайтарилди;

— фирибгарлик белгиларига эга 8 мингдан ортиқ сайт ва аккаунт блокланди, 4,8 минг онлайн казино сайтлари фаолияти тўхтатилди;

— иккинчи даражали банклар ва молияни тартибга солувчи органлар билан ҳамкорликда 21 ёшгача бўлган фуқароларнинг букмекерлик идораларига тўловларни амалга ошириш имкониятини автоматик равишда чеклаш механизми жорий этилмоқда;

— Ноқонуний пул маблағлари билан шуғулланувчи 59 та “соядаги” сайтга чек қўйилди, шунингдек, 7 та уюшган жиноий гуруҳ йўқ қилинди, судгача бўлган тергов ҳаракатлари доирасида 141 миллиард тенге миқдоридаги зарар қопланди.

Шу билан бирга, капитални ноқонуний олиб қўйишга қарши кураш доирасида жами 276 миллиард тенге миқдоридаги активлар қайтарилди.

Келгусида агентлик фаолиятида ҳалол тадбиркорларнинг ишига аралашмасдан, ноқонуний йўллар билан қўлга киритилган мулкларни қайтариш, “соядаги” иқтисодиётда содир этилган жиноятларга чек қўйишга алоҳида эътибор қаратилади.

Молиявий мониторингни ривожлантириш концепцияси ва яширин иқтисодиётга қарши комплекс чора-тадбирлар режасини амалга ошириш, даромадларни легаллаштириш тизимини FATF (Жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш гуруҳи) халқаро стандартларига тўлиқ мослаштириш бўйича чора-тадбирлар кўрилади.

Қасим-Жомарт Тоқаев ҳалол тадбиркорликни ҳимоя қилиш чора-тадбирларини кучайтириш зарурлигини таъкидлади ва агентлик фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича ишларни давом эттириш бўйича топшириқ берди.

Сўнгги хабарлар