ҚР Президенти Молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги раисини қабул қилди

ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги раиси Мадина Абилқасимовани қабул қилди. Давлат раҳбарига молия бозорини ривожлантиришнинг ўтган йил якунлари тўғрисида маъруза қилинди.

Мемлекет басшысы Қаржы нарығын реттеу және дамыту агенттігінің төрағасын қабылдады
Фото: Ақорда

Қасим-Жомарт Тоқаевга банк секторидаги барқарорлик ҳақида сўзлаб берилди. 2024 йил бошидан бери банк активлари 19,7 фоизга ўсди, яъни 61,6 триллион тенгега етди. Иқтисодиётни кредитлаш 20,9 фоизга ёки 33,8 триллион тенгега етди. Банкларнинг ишламайдиган активлари 3,1 фоиздан паст.

Агентлик 21 та банк фаолиятини йиллик назорат ва баҳолашни якунлади. Шунингдек, 11 та банкнинг активлари сифат жиҳатидан баҳоланиб, стресс-тестлар ўтказилди. Бу чора банк тизими активларининг 85 фоизини қамраб олди. Бундан ташқари, 400 миллиард тенге миқдоридаги давлат томонидан қўллаб-қувватланган маблағлар муддатидан олдин қайтарилди.

Мадина Абилқасимованинг айтишича, стрессли активлар бозорини ривожлантиришга қаратилган қонунчиликка ўзгартиришлар киритилган ва бундай активларни сотиш учун биринчи рақамли платформа ишга туширилган.

Рақобатни кучайтириш мақсадида банк секторига Жанубий Корея, Қатар Давлати ва Бирлашган Араб Амирликларининг хорижий банклари жалб қилинди.

Давлат раҳбарига алоҳида тармоқлар ва тадбиркорлик субъектларини кредитлаш тўғрисида маълумот берилди. 2024 йилда бизнес кредитлари 16,3 фоизга ёки 13,1 триллион тенгега ошган. Шу билан бирга, тадбиркорлик субъектларига 18,2 триллион тенге миқдорида янги кредитлар ажратилди.

Қасим-Жомарт Тоқаевнинг аҳолининг ортиқча қарз олишни қисқартириш бўйича топшириғига кўра, 2024 йил июнь ойида кредитлаш жараёнида рискларни минималлаштириш ва қарз олувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қонун қабул қилинган эди. Бундан ташқари, 614 минг фуқаронинг 210 миллиард тенге миқдоридаги муаммоли қарзлари қайта тузилди, қисман ёки тўлиқ кечирилди.

Агентлик раисининг айтишича, фуқароларни молиявий фирибгарликлардан ҳимоя қилиш мақсадида қонунчиликка янги ўзгартишлар тўплами ишлаб чиқилган.

Шунингдек, Давлат раҳбарига суғурта бозорини рақамлаштириш натижалари тақдим этилди. Фуқаролар турар жойларини табиий офат хавфидан мажбурий суғурта қилиш модели ишлаб чиқилди. Кредит рейтинг агентликлари, инвестиция ва венчур фондлари тўғрисида қонун лойиҳалари тайёрланди.

Йиғилиш якунида Қасим-Жомарт Тоқаев Агентликка молиявий барқарорликни таъминлаш, реал секторни кредитлаш кўламини янада кенгайтириш, молиявий хизматлар соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмларини кучайтириш бўйича қатор вазифаларни юклади.

Сўнгги хабарлар