ҚР Президенти миллий хавфсизлик органлари фаолиятининг йўналишлари бўйича қатор топшириқлар берди
ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Ермек Сағимбаевни қабул қилди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.
Ермек Сағимбаев қўмитанинг йил бошидан буён амалга оширган фаолиятининг асосий якунлари ва келгуси даврдаги вазифалари ҳақида маъруза қилди.
МХҚ раисининг маърузасидан:
– миллий хавфсизлик органлари томонидан 4 та террорчилик ҳаракатининг олди олинди. Терроризм ва экстремизмга алоқадор 84 нафар шахс судланган, 44 нафар шахс ушланган;
– террористик характердаги жиноятни содир этганликда гумонланиб қидирувда бўлган Қозоғистоннинг 6 нафар фуқароси Сурия ва Туркиядан экстрадиция қилиниб, улардан икки нафари судланган;
– терроризм ва экстремизмга алоқадор 824 нафар чет эл фуқаросининг Қозоғистонга киришига рухсат берилмаган;
– Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда 19 уюшган жиноий гуруҳ фош этилди, 60 нафар шахс қўлга олинди;
– 505 дона ўқотар қурол, 5 дона қўлбола портловчи мослама, 45 дона портловчи тўплам ва 15 046 дона ўқ-дорилар мусодара қилинди;
– 33 та дори ишлаб чиқарувчи лаборатория, уни ташувчи 35 та халқаро ва 31 та минтақавий каналлар йўқ қилинди;
– 3,2 тонна гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар, 4,5 тонна кўкнори хомашёси, 18,8 тонна прекурсорлар мусодара қилинди;
– гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланиши билан шуғулланган 162 нафар шахс судланган;
– иқтисодий хавфсизликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш доирасида давлатга 1,6 триллион тенгедан ортиқ зарар етказилишининг олди олинди, бюджетга 315 миллиард тенге тўланди. Коррупция учун 46 киши судланган;
– давлат чегарасида 55 мингга яқин ҳуқуқбузар қўлга олинди, 1300 дан ортиқ қурол ва ўқ-дорилар, гиёҳвандлик воситалари ва бошқа тақиқланган моддаларни олиб ўтишга уринишнинг олди олинди;
– чегара орқали 18 миллиард тенге миқдоридаги хорижий валюта ва 66 миллиард тенгелик товарларни ноқонуний олиб ўтишга йўл қўйилмади. Ноқонуний миграциянинг 20 та каналига чек қўйилди;
– давлат органларининг ахборот тизимларига 552 миллиондан ортиқ киберҳужум ва 6 минг DDoS-ҳужум қайтарилди.
Йиғилиш якунида Президент миллий хавфсизлик органлари фаолиятининг йўналишлари бўйича қатор топшириқлар берди.