ҚР Президенти Миллий хавфсизлик қўмитаси раисини қабул қилди

ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Ермек Сағимбаевни қабул қилди.

ҚР Президенти Миллий хавфсизлик қўмитаси раисини қабул қилди
Фото: Ақорда

Давлат раҳбарига қўмита томонидан жорий йил бошидан буён терроризм ва диний экстремизмга қарши олиб борилаётган ишларнинг асосий якунлари ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди. Қасим-Жомарт Тоқаевга шу вақт ичида иккита терактнинг олди олингани айтилди. Улардан бирини хорижлик ҳамкорлар билан биргаликда хорижий давлатда уюштирмоқчи бўлган.

Миллий хавфсизлик қўмитаси томонидан ўтказилган жиноят ишлари бўйича 26 нафар радикал диний ғоя тарафдори террорчилик ва экстремистик фаолиятда айбдор деб топилди. Яна 22 кишига нисбатан судгача тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

МХҚ раисининг сўзларига кўра, 139 нафар хорижлик экстремистик қарашлари туфайли республикага киритилмаган, 280 дан ортиқ хорижий фуқаролар Қозоғистондан чиқариб юборилган. Мамлакатга тақиқланган диний адабиётларни ноқонуний олиб киришга доир 190 дан ортиқ уринишларнинг олди олинди ва 19 нафар хорижлик жавобгарликка тортилди. Ноқонуний муомалада бўлган 237 дона ўқотар қурол, 27 дона портловчи мослама, 4500 дан ортиқ ўқ-дори ва бошқа террор қуроллари мусодара қилинди.

Ермек Сағимбаевнинг айтишича, йил бошидан буён терроризмга қарши кураш бўйича 340 дан ортиқ ўқув машғулотлари ташкил этилган.

Аксилтеррор чора-тадбирларини кучайтириш доирасида ИИВ ва МХҚ кучлари томонидан давлат ва бошқа объектларда, жумладан, жамоат жойларида 3400 га яқин текширув ўтказилди.

Давлат раҳбарига Экстремизм ва терроризмга қарши курашиш тизимини ривожлантиришнинг 2023-2025 йилларга мўлжалланган комплекс режасидаги бошқа чора-тадбирларнинг амалга оширилиши ҳақида маълумот берилди.

Учрашув якунида Қасим-Жомарт Тоқаев терроризмга қарши курашиш соҳасидаги ишларни кучайтириш бўйича қатор топшириқлар берди.

Сўнгги хабарлар