ҚР Президенти Миллий банкнинг йиллик ҳисоботини қабул қилди

ASTANA. Kazinform – Ақордада Президент Қасим-Жомарт Тоқаев раислигида бўлиб ўтган йиғилишда Миллий банкнинг ўтган йилги фаолияти тўғрисидаги ҳисобот тақдим этилди.

ұлттық банк
Фото: Ақорда

Тадбирда Миллий банк раиси Тимур Сулейменов, Бош вазир ўринбосари – Миллий иқтисодиёт вазири Нурлан Байбазаров, Молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги раиси Мадина Абилқасимова, Молия вазири Мади Такиев иштирок этди.

Президентга 2023 йилга мўлжалланган пул-кредит сиёсатини амалга ошириш якунлари, Миллий банк томонидан молиявий барқарорликни таъминлаш ва олтин-валюта захирасининг ҳолати бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, шунингдек, Миллий жамғармадаги маблағлар тўғрисида маълумот берилди.

Давлат раҳбарига ўтган йил якунларига кўра инфляция икки баравардан ортиқ, яъни 9,8 фоизга камайгани ҳақида маълумот берилди. Базавий ставка 14 фоизга камайди.

тоқаев
Фото: Ақорда

Депозитларни доллар кўринишида сақлаш 23,2 фоизни ташкил этиб, 26 йил аввалги энг паст даражага етди.

Шу билан бирга, Миллий банкнинг жами олтин-валюта захираси 2022 йилга нисбатан 0,9 миллиард долларга ёки 2,5 фоизга ошиб, 36 миллиард долларни ташкил этди.

Миллий жамғарма маблағлари 4,3 миллиард долларга ошиб, 60 миллиард долларга етди.

Активлар рентабеллиги 11,38 фоизни ташкил этди.

Ўтган йили Миллий банк ҳомийлигидаги Ягона жамғариб борувчи пенсия жамғармасининг пенсия активларининг умумий миқдори 3,2 триллион тенгега ошиб, 17,8 триллион тенгега етди.

Пенсия активларининг рентабеллиги инфляция даражасидан ошиб, 10,1 фоизни ташкил этди.

Қасим-Жомарт Тоқаевга “Рақамли тенге” лойиҳасини амалга оширишнинг бориши ва рақамлаштириш масаласига доир муҳим ташаббуслар ҳақида маълумот берилди.

Хусусан, 2023 йилда молия бозори иштирокчилари билан ҳамкорликда Open API платформаси ва Молиявий фирибгарликка қарши кураш бўйича Фирибгарликка қарши кураш маркази синов режимида ишга туширилди.

есеп
Фото: Ақорда

Давлат раҳбари ўтган йил жаҳондаги геосиёсий беқарорлик, юқори инфляция, жаҳон савдоси қисқарганига қарамай, бутун Қозоғистон учун қулай йил бўлганини таъкидлади.

Шу билан бирга, ҳозирги жаҳон вазиятида Миллий банк ва Ҳукумат мамлакатнинг макроиқтисодий ва молиявий барқарорлигини таъминлаш бўйича ҳамжиҳатликда ишлашни давом эттириши зарур.

Президент томонидан миллий молия бозорида олиб борилаётган сиёсат самарадорлигини ошириш, инфратузилмани яратиш бўйича қатор вазифалар белгилаб берилди.

Сўнгги хабарлар