ҚР Президенти Миллий банк раисини қабул қилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Миллий банк раиси Ерболат Досаевни қабул қилди, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.
None
None

Давлат раҳбари Миллий банк раисининг жорий йилнинг 10 ойида пул-кредит сиёсатини амалга оширишнинг дастлабки якунлари ҳамда жаҳонда инфляцион босим кучайиб бораётгани, озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ошишига оид ҳисоботини тинглади.

Шунингдек, Қасим-Жомарт Тоқаевга, Халқаро валюта жамғармасининг инфляцияни барқарорлаштириш бўйича прогнозлари, шунингдек, ривожланган мамлакатларнинг рағбатлантириш сиёсатидан нейтрал сиёсатга ўтиши муносабати билан ривожланаётган бозорлардан капитал чиқиб кетиш хавфи борлиги маълум қилинди.

Учрашув давомида Ҳукумат билан биргаликда инфляцияга қарши курашиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисидаги Давлат раҳбарининг топшириғи ижроси, шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг бироз пасайиши натижасида октябр ойида йиллик инфляция даражаси 8,9 фоизни ташкил этгани маълум қилинди.

Ерболат Досаев Қасим-Жомарт Тоқаевга жорий йилнинг 9 ойи якунлари бўйича тўлов балансининг дастлабки баҳоси ҳақида маълумот берди. Ҳисоб-китобларга кўра, савдо балансининг яхшиланиши ҳисобига тўлов баланси тақчиллиги 3 миллиард АҚШ долларигача камайган. Тўлов балансининг янада яхшиланиши истеъмол импортининг ўсиши билан чекланади.

Президентга олтин нархининг ошиши ҳисобига Олтин-валюта жамғармаси активларининг ўсиши ва йил бошидан Миллий жамғармага инвестиция даромадларининг 2 миллиард АҚШ долларига (3,44 фоиз) қайтарилиши ҳақида маълумот берилди.

Миллий банк маълумотларига кўра, Ягона жамғариб бориладиган пенсия жамғармаси портфелини диверсификация қилиш натижасида пенсия активлари ҳажми ва инвестиция даромадлари ортди.

Шунингдек, Ерболат Досаев давлат раҳбари топшириғини бажариш мақсадида Миллий тўлов тизимини синов режимида ишга туширишга тайёрлигини билдирди.

Учрашув якунида Қасим-Жомарт Тоқаев Миллий банк раисига бир қатор аниқ топшириқлар берди.


Сўнгги хабарлар